Ўзбек халқ эртаклари ҳақида ма'лумот.

Эртак — халқ ог'заки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган сеҳрли саргузашт ва маиший характердаги эпик бадиий асар. Асосан, наср шаклида яратилган. Маҳмуд Кошғарийнинг "Девону луғотит турк" асарида этук шаклида учрайди ва бирор воқеани оғзаки тарзда ҳикоя қилиш маъносини билдиради. Эртак Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ўзбеклари орасида матал, Бухоро атрофидаги туман ва қишлоқларда ушук, Хоразмда варсақи, Тошкент шаҳри ва унинг атрофида чўпчак деб аталади. Эртак ҳаёт ҳақиқатининг ҳаёлий ва ҳаётий уйдирмалар асосида тасвирланганлиги, тилсим ва сеҳр воситаларига асосланиши, воқеа ва ҳаракатларнинг ажойибғаройиб ҳолатларда кечиши, қаҳрамонларнинг ғайритабиий жасорати билан фолклорнинг бошқа жанрларидан фарқ қилади. Эртакларда уйдирма муҳим мезон бўлиб, сюжет воқеаларининг асосини ташкил этади, сюжет чизиғидаги динамик ҳаракатнинг конфликт ечимини таъминлайди. Уйдирмаларнинг турли хил намуналари таълимий эстетик функсияни бажаради, жанр компоненти сифатида ўзига хос бадиий тасвир воситаси бўлиб хизмат қилади. Уйдирмалар воқеа ва ҳодисаларни ҳаётда бўлиши мумкин бўлмаган ёки мавжуд бўлган ҳодисалар тарзида тасвирлайди. Хаёлий ва ҳаётий уйдирмаларнинг иштироки, сюжет чизиғида тутган ўрни ва вазифасига кўра, эртакларни 2 гуруҳга — хаёлий уйдирмалар асос бўлган эртаклар, ҳаётий уйдирмалар асос бўлган эртакларга бўлиш мумкин. Хаёлий уйдирмалар асосидаги эртаклар сюжети мо'жизали, сеҳрли; ҳаётий уйдирмаларга асосланган эртаклар сюжети эса ҳаётий тарзда бўлиб, унда реал воқеа-ҳодисалар тасвирланади. Эртакда, асосан, уч мақсад ҳикоя қилинади. Биринчисида идеал қаҳрамоннинг жасорати, ёвуз кучларга қарши чиқиб, халқ манфаатини ҳимоя қилиши, иккинчисида, асосан, бош қаҳрамоннинг ўзга юрт маликаларига ёки паризодларига ошиқ бўлиб уйланиши, касалга дори топиши, аждар ва девлар олиб қочган кишиларни озод қилиши, учинчисида эса адолацизликка, зулмга қарши чиқиши каби мақсадлар баён қилинади. Биринчи мақсад паҳлавоннинг фаол ҳаракати ва ғайритабиий кучқудрати билан амалга ошса, иккинчи мақсад пассив қаҳрамонга ёрдам берувчи тилсим воситалари ёрдамида, учинчи мақсад эса бош қаҳрамоннинг ақлидроки, тадбиркорлиги билан амалга ошади.

Эртак жанри образлар талқини, ғоявий мазмуни ва конфликти, сюжет ва композицияси, уйдирмаларнинг ўрни ва вазифаси, тили ва услубига кўра, шартли равишда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, маиший эртаклар, ҳажвий эртакларга бўлинади.

Ҳайвонлар ҳақидаги эртакларнинг бир тури мажозий эртаклардир. Мажозий эртакларнинг ("Сусамбил", "Бўри билан тулки", "Тулкининг тақсимоти", "Икки бойқуш" ва бошқалар) сюжети асосида кўчма маъно, аллегорик образлар ётади. Масалан, лақмалик ва қонхўрлик бўри орқали, айёрлик ва тилёғламачилик тулки орқали ифодаланган.

Сеҳрли эртакларда воқеалар сеҳр-жоду, фантастик уйдирмалар асосига қурилган бўлади. Буларда паҳлавонлик ва қаҳрамонлик мадҳ этилади ("Ялмоғиз", "Семурғ", "Девбачча", "Кенжа ботир" ва бошқалар). "Қулоқбой", "Ҳандалак полвон", "Уч ёлғонда қирқ ёлғон" ва бошқалар эртаклар коми��, баъзилари ҳатто ҳажвий характерга эга. Масалан, "Уч ёлғонда қирқ ёлғон"да бош қаҳрамон халқ орасида шуҳрат топган кал бўлиб, бу комик қаҳрамоннинг "ёлғон тўқиши"дан зулм ва жаҳолат, адолацизлик каби мавжуд тузумга хос иллатлар қораланади, кишилардаги донишмандлик, тадбиркорлик каби фазилатлар улуғланади.

Маиший эраткларда кўпроқ зулм ва адолацизлик қораланади ("Уч оғаини ботирлар", "Ойгул билан Бахтиёр", "Тоҳир ва Зуҳра", "Фарҳод ва Ширин", "Золим подшо" ва бошқалар). Масалан, "Уч оға-ини ботирлар" эртаги одатдагидек ота насиҳати билан бошланади. Бунда ота камбағал, лекин ҳаёт тажрибаларига бой бўлган шахс, бошқа вариантларида эса шоҳ бўлиб, ўғиллари шаҳзодалардир. Ботирлар образида ахлоқ ва одобнинг юксак намунаси, одамийлик, донишмандлик, жасурлик каби сифатлар кўринса, шаҳзодалар қиёфасида молмулк тўплаш йўлида ҳар қандай ёмон ниятлардан қайтмайдиган ёлғончи, жоҳил кишилар образи гавдаланган.

Эртаклар, асосан, дидактик вазифани бажаради. эртакларнинг "Минг бир кеча", "Панчатантра" ва бошқалар яхши намуналари, Г.Х. Андерсен, В.Хауф, А.С.Пушкин кабиларнинг мумтоз адабий Э.лари жаҳон маданияти хазинасига кирган. Эртакнинг муҳим хусусиятларидан бири унинг ҳамиша халқ ҳаёти, кураши, тарихи, руҳий олами, дунёқараши, урф-одатлари билан чамбарчас богланиши, инсонларга ахлоқий ва ма'навий ёлдош болиб келишидадир. Эртаклар инсоннинг ма'навий ва жисмоний кучига ишонч руҳи билан сугорилган болиб, ижобий кучлар табиат ва ижтимоий ҳаётда озига душ-ман болган кучларга қарши курашда доимо голиб чиқади. Халқ эртакларида ижтимоий муҳим масалалар одилона ҳал этилади. Эртаклар содда ва тушунарли болгани учун ҳар қандай ки-тобхонга тез етиб боради. отмишда яратилган эртакларда халқчиллик кураши озининг ҳаққоний бадиий ифодасини топгандир. Халқнинг келажакка болган ишончи, адолатнинг адолацизлик устидан галабаси, ёругликнинг зулматни енгиши, озод ва бахтиёр ҳаётга эришиш г`оялари ёрқин образлар орқали тасвирланган. Эртаклар азалдан халқни, айниқса, ёш авлодни инсонпарварлик, ва­танга муҳаббат, ростго'йлик ва ҳалоллик, меҳнацеварлик, хушмуома­лалик ва камтарлик руҳида тарбиялаб келган.

Эртаклар турли мавзуларда бо'лиши мумкин. Улар шартли равишда ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, сеҳрли эртаклар, ҳаётий-маиший эртаклар, ҳажвий эртакларга бо'линади.

Ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар барча қизиқадиган фантастик ҳикоя­лардир. Улардаги асосий мазмун мажозий, я'ни ко'чма ма'нога эга. Масалан, айёрлик ва мунофиқлик тулки, қонхо'рлик, лақмалик бо'ри орқали ифода этилади. «Бо'ри билан тулки», «Эчкининг о'ч олиши», «Очко'з бо'ри», «Айиқполвон» каби эртаклар ана шундай асарлардир.

Сеҳрли эртаклар ҳам Сиз севиб ва қизиқиб о'қийдиган фантастик ҳикоялардир. Уларда воқеалар сеҳр-жоду, фантастик уйдирмалар асосига қурилган, асар қаҳрамонлари ҳар нарса қо'лидан келадиган мо'жизакор кимсалар «ур то'қмоқ», «очил дастурхон», «семург'», «сусамбил» эртакларидан иборат. Жоҳиллик, иккиюзламачиликни ла' натлаш, ақл- фаросатлилик, тадбиркорлик, жасурлик, раҳмдиллик, аҳиллик каби чин инсоний хислатларни тарг'иб қилишдир.

Халқимиз яратган хаёлий ҳикоялар орасида шундай туркум эртаклар борки, уларни биз ҳаётий-маиший эртаклар деб атаймиз. Бундай эртаклардаги воқеаламинг аксарияти ҳаётга яқин, ҳаётдан олинган. «Зумрад ва Қиммат», «Ойгул билан Бахтиёр», «Зиёд ботир», «Тоҳир ва Зуҳра», «Озодаэҳеҳра», «Фарҳод ва Ширин», «Маликайи Ҳуснобод», «Уэҳ ог'а-ини ботирлар» ана шундай эртаклар сирасидандир. Биз юқорида тилга олган ҳаётий-маиший эртаклар кишида жиддий фикр-мулоҳазалар уйг'отадиган, муайян тарбиявий ё'налишга эга бо'лган асарлардир. Сиз улар билан танишгач, ботирлик, юртга фидойилик, одамгарчилик, вафодорлик, ҳиммат ва саховат ҳақида аниқ тасаввурга эга бо'ласиз, о'зингизда ҳам эртаклар қаҳрамонларидаги яхши фазилатлами бо'лишини хоҳлаб қоласиз, шунга интиласиз.

Эртакларни ҳам тинглаймиз, ҳам о'қиймиз дедик. Тинглайдиган эр­такларимиз профессионал эртак айтувчилар, я'ни эртакчилар томонидан қизиқарли тарзда ҳикоя қилинади. Эртакчилар шунчаки ҳикоя қилмайдилар. Ҳар бир эртакчи у ёки бу эртакни қайта яратади десак, хато бо'лмайди. Чунки уларнинг ҳар бири о'зининг ҳикоя қилиш услуби, диди, дунёқара­шига ко'ра ажралиб туради. Бундан ташқари, эртакчи тингловчиларнинг савияси ва талабига ко'ра эртакни о'згартириши мумкин. О'збек халқ ог'заки ижоди тарихида эртакламинг бадиий асар даражасига ко'тарилиши ва бугунги кунгача сақланиб қолишида Ҳамробиби Умарали қизи, Ҳасан Худойберди о'г'ли, Ҳайдар Байчи о'г'ли, Нурали Нурмат о'г'ли, Ҳусанбой Расул о'г'ли каби эртакчи, маталчиларимиз катта хизмат қилганлар. Улар ог'зидан ёзиб олинган 0' збек халқ эртакларининг бебаҳо намуналари бизга ҳанузгача ма'навий завқ бериб келяпти. О'збек адабиётида халқ эртаклари асосида яратилган ше'рий, насрий асарлар театр ва кинода ҳам о'з аксини топган. Қизиқарли эртаклар сужети асосида саҳна асарлари, кинофилмлар ­мултфллмларни болалар севиб томоша қилмоқда.

Болалар, эртакламинг яратилишига ко'ра яна бир тури - ёзма эртаклар ҳам мавжудки, ужаҳон адабиёти, хусусан, о'збек ёзма адабиётининг катта қисмини ташкил этади. Кейинги икки - ��ч юз йилликда франсуз эртакчиси Шарл Перро (1628-1703), немис эртакнавислари Эмст Теодор Амадей Гофман (1776-1822), ака-ука Якоб Гримм (1785-1863) ва Велгелм­Карл Гримм (л786-1859)лар, Вилгелм Гауф (1802-1877), даниялик Ҳанс Кристиан Андерсен (1805-1875), англиялик Оскар Уайлд (1854­1900), рус эртакчилари А. С. Пушкин (1799-1837) ижодининг роппа-роса о'н йилини фақат болалар учун ҳикматли ҳикоялар ва эртаклар яратишга баг'ишлаган Л. Н. Толстой (1828-1910), К. Д. Ушинский (1824-1870) ёзма эртакчиликни ривожлантиришга катта ҳисса қо'шдилар. О'збек ёзма эртакчилиги ҳам катта тарихга эга. Жадид боболаримиз Маҳмудхо'жа Бчбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Сиддиқий-Ажзий о'злари тузган мактаб дарсликлари учун ко'плаб ибратли эртаклар яратдилар. О'тган аср о'рталарида Ҳамид Олимжоннинг «Ойгул билан Бахтиёр», «Семург'», Султон Жо'ранинг «Зангори гилам», Шукур Са'дулланинг «Айёр чумчуқ», «Но'хат полвон», «Лақма ит» ше'рий эртаклари, «Ёрилтош», «Афсона яратган қиз» эртак-песалари, «Качал полвон» эртак-қиссаси машҳур бо'лди. Адибларимизнинг эртакчилик соҳасидаги ан'аналарини кейинчалик Х. То'хтабоев, А. Обиджон, Т. Адашбоев, 0'. Имон­бердиев каби эртакнавис муаллифларимиз давом эттирдилар.

«Эртаклар - яхшиликка етаклар» деган нақл бар халқимизда. Улар шунчаки ко'нгил очиш воситаси, эрмак эмас, балки ажойиб суҳбатдош, бизни фақат эзгуликка ундовчи, завқ-шавқ баг'ишловчи ма'навий манбадир.



Манбалар

edit

1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

2.Kemal H. Karpat, Studies on Turkish Politics and Society:Selected Articles and Essays, (Brill, 2004), 441.

3.Жинг ПенгЧинесе Лехиcограпҳй : А Ҳисторй фром 1046 БC то АД 1911: А Ҳисторй фром 1046 БC то АД 1911. ОУП Охфорд, 14-август 2008-йил — 379–80 бет. ИСБН 978-0-19-156167-2.

яратди

edit

Бобожонова Гулчеҳра