Юнусхон

Moʻgʻuliston xoni (1462—1487)

Юнусхон (1416 — 1487) — Тошкент ҳокими (1485—87). Вайсхонштт ўғли. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхонимнинг отаси. „Бобурнома“да айтилишича, „Юнусхон Чингизхоннинг иккинчи ўғли Чиғатойхоннинг наслидиндур“. Вайсхон вафотидан (1428) кейин то 1434 йилгача улусда нотинчлик ҳукм сурган. Ўзаро тахт талашишлардан сўнг 1434-йилтахтга Вайсхоннинг кичик ўғли Эсон Буғахон ўтиради. Катта ўғли Юнусхонни эса тарафдорлари — амирлар Ирзон Байран ва Туркман мираклар 30 минг киши билан Мовароуннаҳрга, Улуғбек ҳузурига олиб боришади. Улуғбек Юнусхонни 1434-йил Хуросонга Шоҳрух ҳузурига жўнатган. Юнусхон Хуросонда машҳур тарихчи Шарафуддин Али Яздийлан таълим олган, кўп илмларни эгаллаган. Яздий вафотидан сўнг Ироқ ва Эронда касб-ҳунар эгаллаган. Шерозда яшаб уламолар мажлисларида қатнашади. Бу ерда у „Ус т а Юнус“ номи билан машҳур бўлади. Абу Саид мирзо Юнусхонни Шероздан чақиртириб, Жетикент, Фарғона ва Еттисув ҳудудини бошқаришни топширган (1456). Эсон Буғахон ўлгач (1462), Абу Саид ёрдамида Мўғулистон тахтига ўтирган. Ўзаро низолар гирдобига тушиб қолган Юнусхон Темурийлар салтанатидаги ўзаро ички низолардан фойдаланиб Сайрамни (1482) босиб олган. Тошкентни ўз тасарруфига киритиш учун Абу Саиднинг ўғиллари — Умаршайх (Бобурнинг отаси) ва Султон Ахмад Мирзо билан жангга тайёргарлик кўра бошлаган. Лекин рақибларни Хожа Аҳрор яраштириб, музокара натижасида Тошкент шаҳри ва вилояти Юнусхонга берилган (1485). Тарихий манбаларда уни мадраса, масжидлардан ташқари Тупроққалъа қурдиргани ҳақида маълумотлар сақланган. Юнусхон Тошкентдаги Шайх Хованди Тоҳур қабристонига дафн этилган (қаранг Юнусхон мақбараси). Юнусхон дан кейин хонлик тахтига унинг ўғли Султон Маҳмудхон ўтирган.

Юнусхон
Таваллуди 1415 ва 1416
Вафоти 1487
Отаси Вайсхон