Абу Абдурраҳмон ас-Суламий
Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Мусо ибн Холид ибн Салим ибн Ровия ибн Са’ид Абу Абдурраҳмон Аздий ас-Суламий ан-Найсобурий | |
---|---|
Шахсий маълумотлар | |
Таваллуди | милодий 936-йил (ҳижрий 325-йил) |
Вафоти | милодий 1021-йил (ҳижрий 412-йил) |
Дини | Ислом |
Танилган соҳаси | сўфий |
Абу Абдурраҳмон ас-Суламий (арабча: أبو عبد الرحمن السلمي — Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Мусо ибн Холид ибн Салим ибн Ровия ибн Саъид Абу Абдурраҳмон Аздий ас-Суламий ан-Найсобурий) — сўфий.
Тасаввуф адабиётининг намояндаси, мутасаввифларни илк бор табақаларга (даврий тартибда) ажратган аллома. Ас-Суламий нисбасини она томонидан араб қабиласига тегишли бўлгани учун олган. Бағдод, Рай, Ҳамадон, Марв ва Ҳижозда бўлган ва кўплаб тасаввуф алломалари ҳақида маълумот тўплаган. Шамсуддин аз-Заҳабий Абу Абдурраҳмон ас-Суламийни тасаввуф илмининг шайхи, сўфийлар тарихи табақотининг тавсифчиси сифатида танитган. Асарларининг сони юздан ортиқ, деб таърифлайди.
Асарлари
[edit | edit source]- „Ҳақāиқ ат-тафсӣр“;
- „Табақāт ас-сӯфийя“;
- „Ал-Футувва“;
- „Манāҳиж ал-’āрифӣн“ ва бошқалар.
„Табақāт ас-сӯфийя“ асари
[edit | edit source]Абу Абдурраҳмон ас-Суламийнинг „Табақāт ас-сӯфийя“ асари беш табақага бўлинган бўлинган.
— биринчи табақада Шайх ибн Иёз, Зуннун ал-Мисрий, Шайх Бишр ал-Ҳофий, Абу-л-Ҳасан Сарий, Ҳорис Муҳосибий, Шақиқ ал-Балхий, Боязид ал-Бистомий, Абу Сулаймон ад-Дароний, Маъруф ал-Кархий, Ҳотим ал-Асам, Аҳмад ал-Ҳаворий, Аҳмад ибн Ҳазравайх, Яҳё ибн Муоз ар-Розий, Абу Ҳафс Ҳаддод ан-Найсобурий, Ҳамдун ал-Қассор, Мансур ибн Аммор, Аҳмад ал-Антокий, Абдуллоҳ ибн Ҳубайқ ал-Антокий, Абу Туроб ан-Нахшабийлар ҳақида;
— иккинчи табақада эса Абу-л-Қосим Жунайд, Абу-л-Ҳусайн Нурий, Абу Усмон Ҳирий ан-Найсобурий, Абу Абдуллоҳ ибн ал-Жалло, Рувайм ибн Аҳмад ал-Бағдодий, Юсуф ар-Розий, Шоҳ ибн Шужў Кирмоний, Самнун ибн Умар Муҳиб, Усмон ал-Маккий, Абдуллоҳ ат-Тустарий, Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхий, Муҳаммад ибн Али ат-Термизий, Абу Бакр ал-Варроқ, Абу Саъид ал-Харроз, Абу-л-Аббос ат-Тусий, Абу Абдуллоҳ ал-Мағрибий, Абу Али ал-Жузжони�� ва бошқалар ҳақида маълумотлар, уларнинг ҳикматларидан намуналар берилган[1].
Адабиётлар
[edit | edit source]- Имом Абдурраҳмон ас-Суламий. Табақоти сўфийя. — Т.: „Фан“, 2004.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Ислом энциклопедияси (ўзбекча,), 2020-йил. ИСБН 978-9943-59-267-4.
Ушбу мақолада Ислом энсиклопедияси (2020) маълумотларидан фойдаланилган. |