Jump to content

Кюрасао

From Vikipediya

Кюрасао ҳудуди 444 квадрат километр. Пойтахти - Виллемс- тад. Аҳолиси - 160 минг киши (2018). Миллий байрами - Мустақиллик куни, 10-октабр 2010-йил (Нидерландия Антил оролларидан). Расмий тили - Нидерланд ва папяменто тили. Пул бирлиги - гулден. Телефон коди - +599. Вақт бирлиги - УТC-4. Интернет- домени - .ап, .cw.

Бошқарув шакли, аҳолиси

[edit | edit source]

Конституцион монархия. 2010-йили Нидерландлар таркибидаги Антил оролларининг қайта тузилиши натижасида Нидерландлар Қироллиги таркибидаги федерация суб’экти ҳисобланади.

Папяменто (78,4%), нидерланд (9,5%), испан (6,1%) ва инглиз (3.5%) тилларида сўзлашади. Насронийлик асосий э’тиқод динидир.

Жойлашуви ва табиати

[edit | edit source]

Кюрасао Кариб денгизидаги кичик Антил ороллари гуруҳидаги орол. Венесуэла қирғоқларидан 80 км узокликда жойлашган. Шамолга рўпара ороллар гуруҳида Маргаритадан кейин катталиги бўйича 2-ўринда туради.

Оролдан 11 км жануби-шарқда Кичик Кюрасао жойлашган бўлиб, у ҳам Кюрасаога тегишли. Шимоли-ғарбда Синт-Кристоф- фелберг тог'и (372 метр) энг юқори нуқтасидир. Йилига 500 мм ёғинлар ёғади. Орол атрофи маржон рифлар билан ўралган. Иқлими - тропик, пассатли. Пассат шамоллари оролдаги кучли намликни пасайтиради. Кристоффел миллий парки Кюрасао оролидаги энг катта табиатни муҳофаза қилиш ҳудуди бўлиб, тепаликларда жойлашган. Бу ерда оқ думли буг'у, игуана, денгиз тошбақасини учратиш мумкин. Кактусларнинг юздан ортиқ тури, палма, мансания учрайди.

Диви-диви дарахти Оролнинг миллий тимсолига айланган.

Тарихи

[edit | edit source]

Ороллар 1499-йили испаниялик денгизчи Алонсо де Охеда томонидан очилган. ХВИ аср бошида бу ерлар Испания протекторати бо'лди ва йирик флот базасига айланди. Аммо бу ерга кўчиб келганлар чучук сув етмаслиги сабабли оролни тарк этишди. Улар ўрнини голландияликлар эгаллади. 1634-йили ороллар Голландиянинг Вест-Индия компанияси назорати остига ўтди. 1863-йили қулликнинг бекор қилиниши билан Кюрасао иқтисодий таназзулга ботди. 1870-йилларда оролни Германияга сотиш бўйича лойиҳа кўриб чиқилди. Аммо АҚШ билан муносабатларнинг мураккаблашуви эҳтимолидан келиб чиқиб бу режа амалга ошмади.

1916-йилда оролда нефтни қайта ишлаш заводи очилди. 1954-йили ҳудуд ярим автоном мақомга эга бўлди ва Нидерландия Антил ороллари деб номланди.

2010-йил 10-октабрда Нидерландлар ва Нидерландлар Антили о'ртасида имзоланган битимга кўра, Бонайр, Синт-Эстатиус ва Сабага Нидерландия автоном ҳудудлари мақоми берилди. Кюрасао ва Синт-Мартен эса Нидерландия Қироллиги таркиби мустақил субектга айланди. Нидерландлар ҳукумати мудофаа ва ташқи сиёсат масалаларини ўз зиммасига олди.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

1920-йилдан нефтни қайта ишлаш тармоғи ҳисобига иқтисодий жадал ривожланди.

Кюрасао божсиз савдо ҳудуди ҳисобланади. Ҳозирда иқтисодиёт асосини сайёҳлик ва офшор бизнеси ташкил қилади.

Тупроғи унумсизлиги ва чучук сув етишмаслиги боис қишлоқ хўжалиги кам тараққий этган. Асосий савдо шериклари - АҚШ, Гватемала, Сингапур, Доминикан Республикаси, Гаити, Венесуэла ва Бразилия.

Ҳаволалар

[edit | edit source]

https://triplook.me/ru/countries/curacao-island

Манба

[edit | edit source]

[1]

  1. Раҳматов, Лазиз. Дунё мамлакатлари: Австралиядан Ҳиндистонгача. Тошкент: Янги китоб, 2019 — 374-бет. ИСБН 978-9943-5544-8-1.