Муҳаммад Шайбоний
Муҳаммад Шайбоний | |
---|---|
Муҳаммад Шайбоний | |
Муҳаммад Шайбонийнинг портрети Камолиддин Беҳзод | |
1-Бухоро хони | |
Мансаб даври 1500-йил – 2-декабр 1510-йил | |
Ўтмишдоши | Йўқ |
Вориси | Суюнчхўжахон |
Шахсий маълумотлари | |
Таваллуди |
Абулфатҳ Муҳаммад Шайбоний 1451-йил Ўзбек хонлиги (Дашти қипчоқ) |
Вафоти |
2-декабр 1510-йил Марв яқинидаги Маҳмудобод қишлоғи (Хуросон) |
Ўлим сабаби | Марв жанги |
Фуқаролиги | Ўзбек хонлиги → Бухоро хонлиги |
Турмуш ўртоғи |
Хонзода бегим Меҳр Нигор хоним |
Болалари |
Муҳаммад Темур султон Хуррамшоҳ султон Суюнч Муҳаммад султон Шоҳрубону |
Ота-онаси |
|
Таълим | Бухоро мадрасалари |
Муҳаммад Шайбоний (Шайбонийхон) (1451-йил, Ўзбек хонлиги — 1510-йил 12-декабр, Марв) — давлат арбоби, саркарда ва ўзбек шоири. Ҳазрати имом уз-Замон халифат ур-Раҳмон (замона имоми ва халифаси) унвонига эришган. Мовароуннаҳрда Шайбонийлар ҳукмронлигини ўрнатган.
Исми
[edit | edit source]Унинг ҳақиқий исми В. В. Бартолднинг фикрига кўра — Шоҳбахт Муҳаммад[1], бошқа: Р. Г. Мукминова, В. П. Юдин ва Эдвард Аллwортҳ каби тадқиқотчилар фикрларига кўра эса[2][3][4] — Абулфатҳ Муҳаммад Шайбонийхон бўлган. Шайбоний — шеърий тахаллусидир[1]. По данным современника Ш��йбани-хана — Мулла Шади, и востоковедов: В. П. Юдина, Р. Г. Мукминовой Шейбани-хан также носил поэтическое прозвище — Шахбахт (королевское счастье)[2][5]. Шайбонийхоннинг замондоши — Мулла Шодий ва шарқшунос олимлар: В. П. Юдин, Р. Г. Мукминоваларнинг ёзишича, Шоҳбахт (шоҳ бахти) ҳам Шайбонийхоннинг шеърий тахаллуси бўлган. Ўзбекистон Миллий Энсиклопедиясида ёзилишича, Шахбахт тахаллуси унга Абулхайрхон томонидан берилган. У асос солган сулола тарихда Шайбонийлар номи билан танилган, аммо бу сулола вакилларидан ҳеч бири Муҳаммад Шайбоний авлоди бўлмаган[6].
Таржимаи ҳоли
[edit | edit source]Ўзбек улуси ҳукмдори Абулхайрхоннинг (1428—1468) ўн бир ўғли бўлиб, улардан бири Шайбонийхоннинг отаси Шоҳбудоғ бўлган. Шайбонийхоннинг онасининг исми Оқ Қўзи бийим бўлган[7].
Тарихчи Камолиддин Биноийнинг ёзишича, Шоҳбудоғ султон тўнғич ўғлига Султон Муҳаммад Шайбоний исмини қўйган, тахаллуси эса „Шоҳбахт“ бўлган[8].
Манбаларга кўра, Шайбонийхоннинг насабномаси қуйидагича: Чингизхон ўғли Жўчихон, Жўчихон ўғли Шайбон, Шайбон ўғли Баниёл Баҳодур, Баниёл Баҳодур ўғли Йис Бука, Йис Бука ўғли Жочи Букахон, Жочи Букахон ўғли Шоҳибекхон, Шоҳибекхон ўғли Абдулўғлон, Абдулўғлон ўғли Мингтемурхон, Мингтемурхон ўғли Фуладхон, Фуладхон ўғли Иброҳимўғлон, Иброҳимўғлон ўғли Давлацҳайх ўғлон, Давлацҳайхўғлон ўғли Абулхайрхон, Абулхайрхон ўғли Шоҳбудоғхон, Шоҳбудоғхон ўғли Абулфатҳ Муҳаммад Шайбонийхон бўлган[3].
Қизиғи шундаки, „Таворихи Гузидайи Нусратнома“ да Шайбонийхон Мингтемур бобосининг хотини Исмоил Сомоний авлодидан бўлган Жандибекнинг қизи эканлиги қайд этилган[9].
Шайбонийхоннинг отаси Шоҳбудоғхон ўқимишли одам бўлиб, унинг буйруғи билан форс тилидаги асарларни туркий тилга таржима қилдирган[10].
Ҳокимиятга келиши
[edit | edit source]Муҳаммад Шайбоний Ўзбек хонлиги ҳукмдори Абулхайрхоннинг набираси, Шоҳбудоғ султоннинг ўғли. Абулхайрхон унга Шоҳбахт деб лақаб қўйган. Отасининг эрта вафотидан сўнг, бобосининг қарамоғида қолган. Укаси Султон Муҳаммад билан бирга Бойшайх оталиғида вояга етган. Муҳаммад Шайбоний 1480-йилларда Абулхайрхон вафотидан сўнг Дашти Қипчоқнинг асосий ҳудудида ўз ҳукмронлигини ўрнатмоқчи бўлган. У 1490-йиллардан ўзаро курашлар ва ички низолар туфайли тобора заифлашиб бораётган Темурийлар ҳудуди бўлган Мовароуннаҳрда ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун ҳаракат бошлаган. ХВ аср охири — ХВИ аср бошларида Мовароуннаҳрга қилган юришлари натижасида ҳокимият бошқаруви унинг қўлига ўтган. Муҳаммад Шайбоний Туркистоннинг Сиғноқ, Саброн, Ясси шаҳарларини ҳам ўз қўл остига киритган. 1504-йил Ҳисор, Қундуз, Бадахшон, Балх, 1505-йилда Хоразм, 1507-йилда Ҳирот ҳам Муҳаммад Шайбоний қўл остига ўтган. Кейинроқ Эроннинг Машҳад ва Тус шаҳарларини ҳам эгаллаган.
Вафоти
[edit | edit source]1510-йилда Марв яқинидаги Маҳмудобод қишлоғида Сафавийлар шоҳи Исмоил И Сафавийнинг 70 минг кишилик аскари билан Муҳаммад Шайбоний қўшини ўртасидаги жангда унинг қўшинлари мағлубиятга учраган ва хоннинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Унинг бошсиз танаси Самарқанддаги Баланд суфага дафн қилинган. Баланд суфа Регистон майдонида Тиллакори ва Шердор мадрасалари ўртасидаги бурчакда жойлашган бўлиб, бу ерга кейинчалик бошқа Шайбонийлар ҳам дафн этилган. Кейинчалик Шайбонийлар дахмаси деб номланган.
Шайбонийхон унвонлари ва унинг диний сиёсати
[edit | edit source]Шайбонийхон чиқарган тангаларда у олган унвонлар: „Энг буюк султон, раҳмдил [Аллоҳнинг] подшоҳи, дин ҳимоячиси“; „Ўз даврининг имоми, раҳмдил [Аллоҳнинг] ҳокими Абулфатҳ“. Ёзувлар ҳар-хил бўлиб, иккинчисида анча аниқроқ, теократик фикр ифодаланган ва сарлавҳада Шайбонийхон ўз даврининг имоми“ эканлиги таъкидланган[11].
Шайбонийхон эронийлар ва туркийларни миллий асосда ажратмаган, балки пайғамбарнинг „ҳамма мусулмонлар биродардир“ деган ҳадисларига амал қилган[12].
Нуфузли диний арбоблардан бири, асли яманлик амир Саййид Шамсиддин Абдуллоҳ ал-Арабий ал-Яманий ал-Ҳадрамаутий (Мир-и Араб номи билан машҳур) Шайбонийхоннинг ҳомийлигидан паноҳ топган, девон мажлисларида доимий иштирок этган ва унинг юришларида хонга ҳамроҳлик қилган[13].
Ижоди
[edit | edit source]Муҳаммад Шайбоний 1501-1507-йилларда Туркистонда марказлашган давлат қурди. У сарой адабиётининг мавқеини яхшилашга уринган. Унинг ўзи ўзбек тилида ғазал, рубоийлар ҳам битган. Унинг ана шу ғазал, рубоийларидан айримлари ва „Бахрул худо“ номли достони, ўғли Муҳаммад Темур султонга атаб ёзган панд-насиҳатлардан иборат китоби (ягона нусхаси Туркияда сақланади) бизгача етиб келган. Ундан кўчирилган нусха Ўзбекистон миллий университети Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасининг қўлёзмалар жамғармасида мавжуд. Муҳаммад Шайбоний ҳақида Тарихи гузида, Биноийнинг Шайбонийнома, Ҳасанхожа Нисорийнинг Музаккири аҳбоб, Муҳаммад Солиҳнинг Шайбонийнома ва Бобурнинг Бобурнома асарларида маълумотлар бор.
Ҳукмдор шоирнинг ижоди юзасидан хорижий олимлар Ф. Кўпрулу, Й. Экман, О. Акбийик, Й. Қорасовнинг тадқиқотлари маълум. Ўзбек олимлари Э. Ахмадхўжаэв ва И. Бекжон унинг Баҳрул-ҳудо номли қасидасини топишди.
Адабиётлар
[edit | edit source]- История Узбекистана, Т.3. Ташкент, 1993.
- Бартолд В. В., Сочинения, Т2 (част 2), М., 1964.
- Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар. — Т.: Ўқитувчи, 1994;
- ЭРАСЛАН Кемал (1991), Şибâнî Ҳан’ıн ʹБаҳру’л-Ҳüдâʹ Адлı Эсери. Тüрк Кüлтüрü Араşтıрмаларı Муҳаррем Эргин’э Армаğан, Йıл: ХХВИИИ/1-2, с.103-177
- КАРАСОЙ, Якуп (1998), Şибан Ҳан Дîвâнı (İнcелеме-Метин-Дизин-Тıпкıбасıм), Анкара: Тüрк Дил Куруму Яйıнларı
- Маликов А.М., Торланбаева К.У. Некоторйе особенности кул'турной идентичности Шейбани-кҳана и монументал'ное строител'ство в Самарканде в начале ХВИ века // Золотоордйнское обозрение. 2022. Т. 10, № 2. С. 391–413.
- Мукминова Р. Г., К истории аграрнйкҳ отношений в Узбекистане ХВИ в. По материалам «Вакф-наме». Ташкент. Наука. 1966
- Норик Б.В. Рол' шибанидскикҳ правителй в литературной зҳизни Мавераннакҳра ХВИ в. // Ракҳмат-наме: Сб. статей к 70-летию Р. Р. Ракҳимова. СПб.: МАЭ РАН, 2008. С. 226–267.
- Семёнов А. А. К вопросу о проискҳозҳдении и составе узбеков Шейбани-кҳана // Трудй академии наук Тадзҳикской ССР. Том ХИИ. 1953. — C.3-37
- Семёнов А. А. Шейбани-кҳан и завоевание им империи Тимуридов //Материалй по истории тадзҳиков и узбеков Средней Азии. Трудй АН Тад ССР, ХИИ, вйп. И.- Сталинабад, 1954.
- Фитрат А.. ХВИ асрдан сўнгра ўзбек адабиётига умумий бир қараш. Китобда: Танланган асарлар. 2-жилд. — Т.: Маънавият, 2000.
- А.Иброҳимов. Бизким, ўзбеклар… -Т.: Шарқ, 1999. Б.29-46.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 ЭСБЕ:Шейбани 1903, с. 371-373.
- ↑ 2,0 2,1 Аллwортҳ Э., Тҳе модерн Узбекс. фром тҳе фоуртеэнтҳ cентурй то тҳе пресент. Станфорд: Ҳоовер институтион пресс, 1990. п. 47
- ↑ 3,0 3,1 Материалы по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков. (Извлечения из персидских и тюркских сочинений). Алма-Ата: Наука. 1969. С. 390
- ↑ Р. Г. Мукминова, К истории аграрных отношений в Узбекистане ХВИ в. По материалам «Вакф-наме». Ташкент: Наука. 1966. С. 227
- ↑ Материалы по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков. (Извлечения из персидских и тюркских сочинений). Алма-Ата: Наука. 1969. С. 54
- ↑ Биографический словарь:Шейбани (Шах-Бахт Мухаммед) 2000.
- ↑ „КАМАЛ-АД-ДИН АЛИ БИНАИ->ШАЙБАНИ-НАМЕ->ТЕКСТ“. 2012-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 1-сентябр.
- ↑ Материалы по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков. (Извлечения из персидских и тюркских сочинений). Алма-Ата: Наука. 1969. С. 97
- ↑ Материалы по истории казахских ханств ХВ—ХВИИИ веков. (Извлечения из персидских и тюркских сочинений). Алма-Ата, 1969. С. 35
- ↑ История Казахстана в персидских источниках. Т.5. Алматы: Дайк-Пресс, 2007. С. 376
- ↑ Давидович Е. А. Денежная реформа 913/1507-914/1509. Мухаммед-Шейбани-Хана (опит комплексного источникаведения)// "Восточное историческое источниковедение и специальные исторические дисциплины", М., 1989
- ↑ А. А. СЕМЁНОВ К ВОПРОСАМ О ПРОИСХОЖДЕНИИ И СОСТАВЕ УЗБЕКОВ ШЕБАНИ-ХАНА // МАТЕРИАЛЫ ПО ИСТОРИИ ТАДЖИКОВ И УЗБЕКОВ СРЕДНЕЙ АЗИИ ВИПУСК И С., 1954, с.70
- ↑ Фазлаллах ибн Рузбихан Исфахани. Миксман-наме-йи Бухара ("Записки букарского гостя"). Перевод Р. П. Джалиловой. М.: Наука, 1976. С. 78-79.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |