Сули
Сули (Авена) — бошоқсошларга мансуб бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар туркуми; ғалла экини. 70 тури бор. 25 га якин тури Евросиё ва Шим. Америкада усади. Асосан 3 тури—экма С. (А. сатива) мўътадил иқлимли мамлакатларда ва Византия С.си (А. бйзантина С.) — Ўрта денгиз атрофи, АҚСҲ жан., Аргентина, Австралияда; кум С. (А. стригоса) — Испания, Франсия, Белгияда экилади. С. кдсимий экинлардан ҳисобланади, Европада мил. ав. 2минг йилликдан бошлаб экилган. Жаҳон деҳқончилигида С. экин майдони 14,4 млн. га ни ташкил этиб, Ғарбий Европа мамлакатлари, АҚСҲ ва Канада, Хитойда катта майдонларда экилади, ўртача дон ҳосиддорлиги 18,1 с/га (2000). Экма С. иддизи попук илдиз бўлиб, яхши ривожланади, ернинг ҳайдалма қатламида жойлашади. Пояси тик ўсади. Бўйи 50—120 см. Барги 3–5 мм. Гултўплами супургисимон тарқоқ, баъзан бир ёнли, бошоқ, 2—4 гулли, баъзан бир гулли. Меваси — дон, кўпчилик навларида қобиқли (қобиқсиз шакллари ҳам бор). С. намсевар, лекин иссиққа унча талабчан эмас. Уруғи паст ҳарорат (4—5°)да униб чиқади. Ўзидан чангланади. Ҳарорат 16—22° бўлганида яхши ривожланади.
Гуллаш даврида намлик етарли булиши керак. С. узун кун ўсимлиги. Рўвакнинг тепа қисмида етилиши даври бошланганда, пастки қисмида гуллаш давом этади. Ўсув даври 80—110 кун. Кузда экиладиган хили бор. С. дони таркибида ўртача 13,3% протеин, 4,7% мой, 40,1% крахмал, 13,2% клетчатка, 4,0% кул, В гуруҳи витаминлари бор. С. донидан ҳар хил ёрмалар ва ун тайёрланади. Дони эндоспермасида липидлар кўп, шунинг учун юқори калорияли ва тўйимли ҳисобланади. С. уни буғдой ёки жавдар унига қўшиб нон ёпишда ишлатилади. Энг қимматли ем-хашак экини ҳисобланади. Дони, сомони, тўпони, кўк пояси, силоси чорвачиликда молларга берилади. 1 кг сули дони тўйимлилиги 1 озуқа бирлиги сифатида қабул қилинган, 87 г ҳазм бўладиган протеин бор. С.га азот, фосфор, калий ўғитларини қўллаш яхши самара беради, афотехнология тадбирлари арпаниксга ўхшаш. С. феврал охири — март бошларида экилади (Ўзбекистонда кўпроқ кузда экилади). Уруғлик сарфи 100–250 кг/га. Ҳосилдорлиги 20—35 с/га. Ўзбекистонда кузги С.нинг Дўстлик 85 (1993), Чорвачилик илмий тадқиқот институтида Тошкент 1, Ютуқ (1981), баҳорги С.нинг кенг баргли Ўзбекистон (1981) навлари чиқарилган ва барча вилоятлар учун раёнлаштирилган.
Ҳапима Отабоева.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |