Jump to content

Тарим

From Vikipediya
Тарим
Тавсиф
Узунлиги 2 030
Сув сарфи 920 м³/с
Жойлашуви
Давлат Хитой
Тарим


ТаримХитойнинг ғарбий қисмидаги даре. Кунлун, Қорақурум, Тяншан ва Помир тоғларидан бошланувчи Ёркенддарё, Оқсув ва Хўтан дарёларининг қўшилишидан ҳосил бўлади. Узунлиги Ёркенд дарёси бошланган жойидан 2030 км, Марказий Осиёда энг узун даре. Ҳавзасининг майдони 1 млн. км². Анча масофада Қашқар (Тарим) текислигининг ғарбий ва шим. чеккасидан оқади. Энг серсув ирмоғи — Оқсув. Ёркенддарё ва Хўтан дарёси баъзи йиллари қуриб қрлади. Т. ўрта ва қуйи оқимида жуда сертармоқ, асосий ўзани ҳам тезтез ўзгариб туради. Делтаси мураккаб тузилган бўлиб, Кўнчидарёга туташган. Т.нинг асосий қисми Кўнчидарёга оққан йили Лобнор кўлининг майдони кенгаяди, аксинча Кўнчидарё суви Т.га оққан йили Лобнор кичрайиб ёки бутунлай қуриб, Кррабўронкўлнинг майдони кенгаяди. Қадимда Т.га Қашқар, Тизнаф, Керия дарёлари ҳам қуйилган. Т. қор ва ёмғирдан, юқори оқимида музликдан сув олади; май ойидан сентабргача серсув бўлади. Ўрта оқимида энг юқори сув сарфи 2500 м³/сек. Дарё қишда музлайди. Балиққа бой. Сув паррандаси кўп. Т. сувидан экинзорларни суғоришда фойдаланилади.